Келаси ҳафта Париж Олимпиадасига йўлланма берувчи Осиё Кубоги мезбони аниқланади. Номзодлар орасида Ўзбекистон ҳам бор

ОФКнинг мусобақалар ўтказиш қўмитаси 30 октябрь куни 2024 йилги U23 Осиё Кубогига мезбонлик қиладиган мамлакат номини маълум қилди.

Ҳозирча, 5 та давлат ушбу нуфузли турнирни ўзида қабул қилиш учун даъвогарлик қилмоқда. Булар Эрон, Қатар, Саудия Арабистони, БАА ва Ўзбекистон.

Мазкур мусобақа 2024 йилнинг ёзида Парижда ўтказиладиган Олимпия ўйинларига йўлланма тақдим этади. Маълумот учун, Ўзбекистон шу йилнинг июнь ойидаги қитъа биринчилигини қабул қилганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
А689 НМ
24/09/2022 21:08
Хали кайси давогар мезбонлиги аникланмадику зо сентябда мезбон аникланади унгача 1 хафта бор
А689 НМ
24/09/2022 21:04
30 сентябрда ОФК кайси давлат мезбон булиши карорини кабул килди деб езибди 30 сентябь хали келмади-ку
Umrzoq Goziyev
24/09/2022 20:51
Kelasi hafta 30 oktabr boladimi. Sentabr emasmi. Mana bizning saviya. Ming afsus. Hatto to'g'ri yozishni bilmaydiganlarga qolgan kunimiz