Келаси мавсум ЕЧЛ ғолиблиги учун "Манчестер Сити" фаворит, "Барселона" кейинги ўринда

Хабарингиз бор кеча Мадридда бўлиб ўтган “Тоттенхэм” ва “Ливерпуль” (0:2) жамоалари ўртасидаги финал баҳсидан сўнг УЕФА Чемпионлар лигасининг 2018/19 йилги мавсумига расман якун ясалди.

Дунёга машҳур букмекерлик компаниялари эса янги мавсумда чемпионлик учун фаворит дея эътироф этилаётган клублар рўйхатини тузиб чиқишди. Унга кўра рўйхатнинг энг юқори қисмидан “Манчестер Сити” жой олган. Хосеп Гвардиола жамоаси янги мавсумда ғолиблик учун биринчи рақамли даъвогар сифатида тилга олинмоқда.

Кучли учликдан эса “Барселона” ва амалдаги чемпион “Ливерпуль” жой олган. Тўлиқ рўйхат билан қуйида танишиб олишингиз мумкин:

  1. «Манчестер Сити»
  2. «Барселона»
  3. «Ливерпуль»
  4. «Реал Мадрид»
  5. ПСЖ
  6. «Ювентус»
  7. «Бавария»
  8. «Атлетико»
  9. «Тоттенхэм»
  10. «Боруссия» Дортмунд
  11. «Наполи»
  12. «Челси»
  13. «Интер»
  14. «Аякс»
  15. «Валенсия»
  16. «РБ Лейпциг»
  17. «Лион»
  18. «Бенфика»
  19. «Зенит»
  20. «Лилль»
  21. «Байер»
  22. «Порто»
  23. «Аталанта»
  24. «Шахтёр»
  25. «Галатасарай» 
  26. ФК «Зальцбург»
  27. «ПСВ Эйндховен»
  28. «Локомотив» Москва
  29. «Генк»
  30. «Динамо» Киев
  31. «Селтик»

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!