Келишилган ўйинларга алоқадор 38 футболчи бир умрга футболдан четлатилди, улардан бештаси терма жамоа аъзоси

Хитойда келишилган ўйинлар туфайли жами 43 киши бир умрга футболдан четлатилди. Улардан 38 нафари профессионал футболчилардир.

Хитой футбол ассоциацияси (CFA) ўтказган текширув натижасида жазо олган 38 нафар ўйинчидан учтаси Хитой терма жамоасининг собиқ ўйинчилари Цзинь Цзиндао, Го Тяньюй ва Гу Чао бўлиб чиқли.

Ўз даврида легионер сифатида Хитойнинг “Шаньдун Тайшань” жамоасида тўп тепган жанубий кореялик Сон Хо Жун, “Хэйлунцзян Айс Сити”да ўйнаган камерунлик Эволо Донован эса беш йилга футболдан ҳайдалди.

Маълумотларга қараганда, Хитой футбол ассоциацияси томонидан ўтказилган текширув 2022 йили бошланган ва икки йил давом этган. Жами 120 та учрашув, 41 та футбол клуби ва 128 нафар шахс келишилган ўйинларга алоқадорлиги бўйича текширилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!