Кьеллини: Ҳозирги
Ads

Туриннинг "Ювентус" клуби ҳимоячиси Жоржо Кьеллини кеча "Фрозиноне"га (2:0) қарши бўлиб ўтган ўйиндан сўнг Криштиану Роналду келгач “кекса синьора” сезиларли кучайгани ҳақида айтиб ўтди.

“Ҳеч ким Роналдудан бошқача ўйин кутмаганди. Чемпионлар лигасида омадсизлик туфайли майдондан четлатилди, аммо, у барибир бизнинг энг муҳим футболчимиз бўлиб қолади. Айтишим мумкинки, ҳозирги “Ювентус” сўнгги 8 йил ичидаги энг кучлисидир”, - дейди тажрибали ҳимоячи.

Маълумот учун, “Ювентус” А Серияда ўтган 5та турдан сўнг 15 очко билан яққол пешқадам бўлиб турибди.