Кепага Италиядан харидор топилди

"Челси" дарвозабони Кепа Аррисабалага ёзда жамоани тарк этиши мумкин. Бу ҳақда "Corriere dello Sport" нашри хабар бермоқда.

Италиянинг "Лацио" клуби испаниялик посбонни ўз сафига қўшиб олмоқчи. "Бургутлар" дарвозабонни ижарага харид қилишни мақсад қилган. 

27 ёшли иқтидор эгаси ҳам Лондонни тарк этишга қарши эмас. У таркибда Мендининг "соя"сида қолиб кетаётганидан норози бўляпти. 

Маълумот ўрнида, Кепа жорий мавсум барча турнирлар доирасидаги 15 ўйинда ўз дарвозасидан 10 та гол ўтказиб юборган. Шунингдек, у 8 баҳсда ўз дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қолган. 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!