Кетсанг, кетавер!
Леверкузеннинг "Байер" клуби бош мураббий Хаби Алонсога келаси ёзда жамоани тарк этишига рухсат берилди. Бу ҳақда журналист Фабрицио Романо хабар бермоқда. Агар испаниялик мутахассис бошқа жамоанибўлса, унга чиқиш эшиклари очиқ.
Аввалроқ, 42 ёшли мутахассис хизматларига Мюнхеннинг "Бавария" клуби қизиқиш билдираётгани ҳақида хабар берилганди. Бундан ташқари ёзда "Реал" устози Карло Анчелотти жамоани тарк этадиган бўлса, "қаймоқранглилар" раҳбарияти Хабини асосий номзод сифатида кўраётган эди.
Эслатиб ўтамиз, Алонсо ўтган йилнинг октябрь ойида "Байер"ни бошқариб келмоқда. Бундеслиганинг 12-туридан сўнг леверкузенликлар бирорта ҳам мағлуб бўлмай, турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда.
Фикрлар