Кейинги мавсум Суперлига иштирокчилари сони нечта бўлиши маълум!
Ads

ЎФА президенти Абдусалом Азизов ассоциация раҳбарияти, бошқарма ҳамда бўлимлар раҳбарлари билан йиғилиш ўтказди. Унда футболимиздаги мавжуд муаммолар ҳамда ташкилотнинг яқин келажакдаги режалари муҳокама қилинди. Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати хабар берди.

Абдусалом Азизов миллий чемпионатимизда тартиб интизомни кучайтириш зарурлигини ҳам алоҳида таъкидлади.

Хозирда жамоаларда мураббий ва футболчилар шартномалари борасида ноаниқликлар учраб туришидан хабарим бор. Қисқа муддатли шартномалар ўрнини икки томоннинг мажбуриятлари тўлиқ акс этган профессионал шартномалар эгаллаши керак. Шунда мураббийлар ҳам маълум муддат ўз жамоаси билан ишлаб, уни кучайтириш ҳақида ўйлайди. Футболчилар ҳам бир йил ўтар-ўтмасдан ўзига бошқа клуб қидиришга тушмайди. Регламент, чемпионат формати ва жамоалар сонини ҳар йили ўзгартиришни тўхтатамиз. Кейинги мавсумда ҳам жамоалар сони шунчалигича қолади ва Суперлигага чиқадиган жамоа спорт принциплари асосда курашиб йулланмага эга чиқсин. Турли аралашувлар орқали жамоаларни юқори лигаларга олиб чиқишга бўлган уринишларга йўл қўйилмайди, - дея таъкидлади Абдусалом Азизов.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Akmal Jovliev
23/07/2019 20:09
Juda yaxshi shunday qattiyat bilan davom etsin!!! Surxonga alohida omad!!! Brazilyalik ligianerlar nima bo'ldi? Adminlar ma'lumot beringlar iltimos!
Илхом Anvarov
23/07/2019 19:50
Энди Сурхон ПФКга жуда хам фарки йук. 2 уринда тугатиши аник ва равшан!
Ilhomjon Abdurahmanov
23/07/2019 19:43
Бошланиши ёмонмас агар
&
JASUR3838
23/07/2019 19:39
Alla qachon shunday bulishi kirak edi olga uzb
&
Surxon turon
23/07/2019 19:36
Тӯппа тӯғири
&
нодирбек.фк насаф
23/07/2019 20:31
Хакикат бор жойда санкция юколмайди ?

Минбар

Барча блоглар