Кейн АПЛнинг топ клубига қайтиши мумкин

TIGGO 2 PRO

Харри Кейн келаси мавсумда Премьер-лигасига қайтишни жиддий ўйламоқда ва "Ливерпуль" унинг энг эҳтимолий манзили бўлиши мумкин. 
 
Ҳозирда "Бавария" шарафини ҳимоя қилаётган 31 ёшли ҳужумчи Англия клубини янги чақирув сифатида кўрмоқда, деб хабар бермоқда "Fichajes" нашри. 
 
Манбага кўра, мерсесайдликлар раҳбарияти Кейнни ўз ҳужум чизиғига асосий куч сифатида қўшмоқчи, чунки унинг тажрибаси ва гол уриш қобилияти жамоани яна ҳам кучайтириши мумкин. Англиялик форвард Англия Премьер-лигасида яна рақобат қилишни хоҳлаётгани ва "Ливерпуль" билан бу мақсадга эришиши хоҳламоқда. 
 
Ҳозирча расмий келишув мавжуд эмас, аммо "Бавария" 90 миллион евролик таклиф кутаётганини маълум қилган, деб қўшимча қилинмоқда. 
 
Маълумот ўрнида, Харри жорий мавсум немисликлар сафида 37 та беллашувда иштирок этиб, 32 та гол ва 11 та голли узатмага муаллифлик қилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Abdulboriy Dilshodbekovich
26/03/2025 17:12
90 million ga olmasa kerak