Кейн карантинга олинди

"Тоттенхэм" клуби сардори Харри Кейн жамоанинг мавсумолди тайёргарлик жараёнларини ўтказиб юборади. Гап шундаки, у оиласи билан Багам оролларига дам олишга борган.

Шу сабабли, англиялик футболчи 14 кунлик карантинга олинган. Энди Харри жамоаси сафига қайтиши учун бироз вақт талаб этилади. Бош мураббий Жозе Моуриньо ҳафта бошида клуб қароргоҳига барча футболчиларни йиғиб, 12 август куни старт оладиган АПЛ баҳслари учун машғулотларни бошламоқчи эди.

Шунингдек, 28 ёшли ҳужумчи Англия терма жамоасининг машғулот йиғинларига ҳам чақирилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!