Кейн: «Менинг асосий мақсадим — яна бир “Олтин бутса” эмас, жаҳон чемпиони бўлиш»

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Англия терма жамоаси ҳужумчиси Гарри Кейн жорий жаҳон чемпионатида энг яхши тўпурарлик учун кураш ҳақида фикр билдирди.

Бешта ўйиндан сўнг Кейн ҳисобида олти гол бор. Ҳозирча у Эрлинг Холанн (7 гол), Килиан Мбаппе (8) ва Лионель Месси (8)дан орқада бормоқда.

«Мен учун энг асосий мақсад — жаҳон чемпионлигини қўлга киритиш. Яна бир бор «Олтин бутса» олиш биринчи ўринда турмайди. Лекин мен ҳужумчиман, майдондаги «тўққизинчи рақамман» ва агар гол урсам, бу албатта жамоамизга ёрдам беради», — деди Кейн журналистлар билан суҳбатда.

Эслатиб ўтамиз, 2018 йилги жаҳон чемпионатида Кейн олти марта рақиб дарвозасини ишғол этиб, «Олтин бутса» соҳиби бўлган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!