Кейн ўйнамайди, бугунги ўйинда Англиянинг сардори ким бўлади?

Аввал хабар берганимиздек Англия терма жамоаси ҳужумчиси Харри Кейн бош мураббий Гарет Саутгейтнинг қарорига кўра бугун Швейцарияга қарши бўлиб ўтадиган ўртоқлик учрашувида иштирок этмайди.

Таъкидлаш керакки, “Тоттенхэм” форварди терма жамоа сардори ҳам ҳисобланади. Берилган маълумотларга кўра у иштирок этмайдиган ушбу ўйинда Англия терма жамоасини Эрик Дайер майдонга сардор сифатида бошлаб тушади.

Эслатиб ўтамиз, Англия – Швейцария учрашуви бугун Тошкент вақти билан соат 00:00да бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!