Кейн "Тоттенхэм"дан кетмоқчи

  • 04 Oct 10:00
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

"Тоттенхэм" клуби форварди Харри Кейн мавсум якунлангач жамоадан кетиши мумкин. Бу ҳақда The Times нашри хабар тарқатмоқда.

Tecno

Юқоридаги манбаага кўра 26 ёшли футболчи “шпорлар” сафида ҳеч қандай соврин юта олмаётгани сабаб шу ҳақда ўйлай бошлаган. Бироқ, лондонликлар уни қўйиб юборишни режалаштиришмаяпти. Жуда катта маблағ таклиф қилинган ҳолатда улар бу борадаги фикрларини ўзгартиришлари мумкин холос.

Маълумот учун, Кейн шу кунгача “Тоттенхэм” сафида жами 262 та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 171 та гол ҳамда 29 та голли узатма ёздириб қўйишга эришган. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2024 йилга қадар имзоланган.

Comments

You must be logged in to commet!