Кейннинг жароҳати жиддий бўлиб чиқмади

Лондоннинг "Тоттенхэм" клуби форварди Харри Кейннинг олган жароҳати даставвал айтилганидек жиддий бўлиб чиқмади.
Клуб расмий "Твиттер" саҳифасида Кейннинг жароҳати унинг кузда олган жароҳати билан деярли бир ҳил эканлиги ёзилган. Таъкидлаш керакки ўшанда Харри 10та учрашувни ўтказиб юборган эди. Аммо, хабарда айтилишича футболчининг соғайиб кетиши учун унча кўп вақт талаб этилмайди. Шундай бўлсада Кейннинг қачон сафга қайтиши ҳақида аниқ маълумотлар келтирилмаган.


Эслатиб ўтамиз, Харри Кейн ўтган ҳафтада Англия кубоги доирасида бўлиб ўтган "Милуолл"га (6:0) қарши баҳсда жароҳат олган ва шифокорлар унинг учун мавсум якунланганини айтишган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!