Кейннинг келиши “Сити” футболчиларига қимматга тушади

“Манчестер Сити” раҳбарияти бир неча таклифи рад этилганига қарамай, “Тоттенхэм” ҳужумчиси Ҳарри Кейнни олиш фикридан қатмаяпти.

Бу гал “шаҳарликлар” Лондон клубига 120 миллион фунт (140 миллион евро) ва турли бонуслар ваъда қилмоқда. Ҳарри Кейннинг ўзи ҳам Хосеп Гвардиола жамоасига ўтиш илинжида. Манчестерликлар унга йилига 21 миллион евро миқдорида маош тўламоқчи.

“Манчестер Сити” Ҳарри Кейннинг трансферига маблағ жамғариш мақсадида асосий таркибнинг бир неча футболчисини трансферга қўяди. “Шаҳарликлар” биринчилардан бўлиб, Бернарду Силвани сотмоқчи. Чунки бу футболчи Англияга мослаша олмаяпти ва Испания чемпионатига кўчиб ўтишни режалаштирган.

Агар Хосеп Гвардиола трансферлар ойнаси ёпилгунича Ҳарри Кейнни қўлга кирита олмаса, жамоа қишгача бир нафар номинал ҳужумчи – Габриэл Жезус билан қолади.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Kankret bola
18/08/2021 07:14
Shuncha chiroyli va foydali o'yinlaridan keyin Bernardu Silvani sotish va kamiga APL ga moslashomayapti diyish bilmadim shaxsan man bunaqa jamoaga bormasdim ertaga saniyam musorga chiqarvoradi bular
&
⚽️FANAT M-YU⚽️
17/08/2021 20:27
Bir narsani tushunganlar tushuntirvorilar yiliga 21 olarkan shuni har oy bo‘lib bo‘lib beradimi agar shunday bo‘lsa Eldordan hsm kam oladi deganiku yoki oylik boshqa yillik boshqami