Кейруш Марокаш мағлуб этилгач нималар деди?
Ads

Хабарингиз бор кеча ЖЧ-2018нинг “Б” гуруҳидан ўрин олган Марокаш ҳамда Эрон (0:1) терма жамоалари ўртасидаги баҳс бўлиб ўтди. Учрашувдан сўнг эронликлар устози Карлус Кейруш ўзининг ўйин ҳақидаги фикрларини билдириб ўтди.

“Бу ўйин биз учун жуда оғир кечди. Биз Марокаш терма жамоасини синчиковлик билан ўрганган эдик, ҳудди улар бизни ўрганишгани каби. Рақиб илк дақиқаларданоқ ҳужумга зўр беришини аввалдан билган эдик. Улар бир нечта имкониятга эга бўлишди, аммо бизнинг яратган вазиятларимиз сифатлироқ эди. Шундан сўнг ўйин ўзгарди. Марокаш сафида ажойиб футболчилар бор, лекин улар бугун биздан бундай ўйин кутишмаган эди деб ўйлайман”, - дейди португалиялик мутахассис.