Кейта

“Ливерпуль” бош мураббийи “Бавария” ярим ҳимоячиси Тьяго Алькантарани олиш учун ўзининг гвинеялик шогирди Наби Кейтанинг жавобини бериб юборадиган бўлди.

Ливерпулликлар испан футболчисини қўлга киритиш учун мюнхенликларга яхшигина маблағ таклиф қилиши керак бўлади. Англия чемпиони керакли суммани Наби Кейтани ёзда трансферга қўйиш орқали ишлаб олмоқчи.

25 ёшли Кейта  “Ливерпуль”да икки мавсум давомида 43 та ўйинда тўртта гол ва шунча ассист муаллифи бўлди. Унинг трансфери 40 миллион еврога баҳоланмоқда.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар