Кьеза "Ювентус"ни тарк этишга қарор қилган. У қайси жамоага ўтиши мумкин?
Федерико Кьеза шу ёзги трансферлар ойнасида "Ювентус"ни тарк этиши мумкин.
"La Gazzetta dello Sport" нашри хабар беришича, туринликлар Чемпионлар лигасига йўл олмаганидан сўнг жамоани тарк этиш ҳақида жиддий бош қотирмоқда. Унинг туринликлар билан шартномаси 2025 йилгача амал қилади. Кьеза "кекса сеньора"ни тарк этиши учун футболчига ҳам клубга ҳам мос келувчи таклиф келиб тушиши лозим.
Июнь ойида Кьеза "Астон Вилла"дан таклиф олганди, бироқ у ўзига кучлироқ клуб топишга умид қилмоқда. Унинг агенти Фали Рамадани "Ливерпуль" ва "Ньюкасл" билан музокаралар олиб борди, аммо музокаралар у қадар ҳам муваффақиятли бўлмади.
Фикрлар