Кичик камбэк амалга оширган "Арсенал" 3 поғона юқорилади

Англия Премьер-лигаси 19-туридан ўрин олган "Саутгемптон" - "Арсенал" учрашуви ўз якунига етди. Унда меҳмонлар 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Мезбонлар вакили Стюарт Армстронг тезкор голи билан ҳисобни очди. Унинг аниқ зарбасига орадан 4 дақиқа ўтиб, Пепе муносиб жавоб қайтара олди. Шу билан бирга, "канонирлар" беллашув якунига қадар яна 2 та гол уриб, ғалабани тантана қилди.

Ушбу ғалабадан кейин "тўпчилар" сафидаги очколар сони 30 тага етди ва улар 8-ўринга кўтарилди. Ўз уйида имкониятни бой берган "Саутгемптон" 29 очкоси билан 11-поғонада жойлашган.

  • 90+5'

    Ўйин якунланди. Матнли трансляция Жавоҳир Азимов томонидан олиб борилди!

  • 90+2'

    Пепе ўрнига Жо Уиллок майдонга тушди.

  • 90+1'

    Самуэль Уотс огоҳлантирилди.

  • 90'

    Ўйиннинг асосий вақтига 5 дақиқа қўшиб берилди.

  • 88'

    Валери жарима майдонига тўп узатди. Ҳимоячилар яна яхши ҳаракат қилди.

  • 85'

    Уорд-Проузнинг зарбасини Лено бартараф этди.

  • 83'

    Адамснинг зарбаси ҳимоячилардан ўтмади.

  • 80'

    Дэн Лундулу ҳужумда қоида бузди.

  • 77'

    Майдон эгалари рақибни ҳимояда кутиб олишни мақсад кутмоқда.

  • 74'

    Уолкотт ҳамда Уотс захирага олинди. Улар ўрнига Ингс ҳва Лундулу ўйинни давом эттиради.

  • 72'

    ГООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ! "Арсенал" ҳисобни ишончли кўринишга келтирди!

    Яқин масофадан зарба йўллаган Александр дарвозабонга имконият қолдирмади.

  • 72'

    Жароҳат олган Смит-Роу ўрнига Виллиан майдонга тушди.

  • 70'

    Пепе огоҳлантирилди.

  • 70'

    Эмиль Смит-Роуга тиббий ёрдам керак.

  • 66'

    Ҳар икки жамоа вакиллари ҳам эрта прессинг уюштириб, рақибни тезроқ тўпсиз қолдиришга ҳаракат қиляпти.

  • 63'

    Қарши ҳужумга ўтган Сака ноаниқ зарбаси билан жамоадошлари ҳафсаласини пир қилди.

  • 61'

    Хазенхюттль шогирдлари рақиб жарима майдони атрофида қисқа узатмалар билан ҳимоядаги бўш ҳудудни изламоқда.

  • 58'

    Давид Луизга тиббий ёрдам керак.

  • 56'

    Бельерин марказга узатма амалга оширди. Пепе тўп йўналишини нотўғри томонга ўзгартириб юборди.

  • 54'

    Бурчакдан оширилган тўпни "канонирлар" узоқлаштирди.

  • 52'

    "Авлиёлар" орқа чизиқда тўпни назорати қилишига тўғри келмоқда. "Арсенал" босим уюштиряпти.

  • 50'

    Уолкоттнинг зарбасидан кейин тўпни Лено ушлаб олди.

  • 48'

    Ўйин майдон марказида кечмоқда.

  • 46'

    Иккинчи бўлим бошланди!

  • 46'

    Футболчилар майдонга қайтди. Биз ҳам қайтамиз!

  • 45+3'

    Танаффус!

  • 45+2'

    Бурчакдан етказиб берилган тўпни майдон эгалари қайтарди.

  • 45+1'

    Диаллонинг узоқ масофадан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади.

  • 45'

    Биринчи таймга 2 дақиқа қўшиб берилди.

  • 43'

    Ўйин майдон марказида, тенг курашлар остида давом этмоқда.

  • 41'

    Жарима майдони ичида Ляказетт йиқилиб тушди. Ҳакам вазиятга ортиқча эътибор бермади.

  • 39'

    ГООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ! "Арсенал" ҳисобда олдинга ўтиб олди!

    Бирга-бир вазиятга чиқиб борган Сака дарвозабонни алдаб ўтиб, бўш қолган дарвозага тўпни йўллади.

  • 37'

    Рақибининг қўпол хатосидан кейин тўпга эгалик қилган Уолкотт пас беришда адашди.

  • 34'

    Ляказеттнинг узатмаси шерикларигача етиб бормади.

  • 31'

    Адамс ҳужумда қоида бузиш эвазига тўпни олиб қўйди. Ҳакам ўйинни тўхтатди.

  • 29'

    Армстронгнинг зарбасидан кейин тўп у кутганчалик айланмади.

  • 27'

    Қанотдан яхши ёриб кирган Валери ноаниқ зарба берди.

  • 24'

    Адамснинг бош билан йўллаган аниқ зарбасини Лено қайтарди.

  • 21'

    "Канонирлар" майдон бўйлаб тўпни бир-бирига ошириб, рақибнинг ожиз нуқтисини изламоқда.

  • 19'

    Тезликда ўтиб кетган рақибини қоида бузиш эвазига тўхтатиб қолган Бельерин  огоҳлантирилди.

  • 17'

    Уолкоттнинг жарима майдони ташқарсидан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади.

  • 16'

    "Авлиёлар" майдон марказида тўпни назорат қиляпти.

  • 14'

    Седрикнинг ажойиб зарбаси бироз ноаниқ кетди. Жуда чиройли гол кўришимиз мумкин эди.

  • 13'

    Рақибининг тезкор қарши ҳужумини Стефенс бартараф этди.

  • 10'

    Бельерин томонидан узатилган тўпни ҳимоячилар майдон ташқарисига чиқариб юборди.

  • 8'

    ГООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ! "Арсенал" ҳисобни тенглаштирди!

    Жаканинг пасидан кейин қулай имконият ҳосил қилган Пепе дарвозабоннинг ожиз нуқтасини топа олди.

  • 6'

    Марказга оширилган тўпга зарба берган Холдинг мўлжалда адашди.

  • 4'

    Саканинг хавфли узатмасини ҳимоячилар қайтарди.

  • 3'

    ГООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ! Сен урмасанг, сенга уришади!

    Уорд-Проузнинг жарима майдони ичига узатган тўпини Армстронг дарвозага киритди.

  • 2'

    Илк вазиятни меҳмонлар юзага келтирди. Бироқ Ляказетт уни гол билан якунлай олмади.

  • 1'

    Ўйин бошланди!

  • 0'

    Футболчилар майдонга тушиб келди. Ўйин бир неча сониялар ичида старт олади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!