Кичик Рўзибоев ҳам Бразилия вакилига қарши жанг қилади!
Ҳамюртимиз UFC жангчиси Нурсултон Рўзибоевнинг укаси Машрабжон Рўзибоевни ҳам навбатдаги жанг санаси ва рақиби маълум бўлди.
Кичик Рўзибоев 16 июль куни Бухоро шаҳрида бўлиб ўтадиган ATF Championship ва Open FC ҳамкорлигидаги турнирда октагонга кўтарилади. Ярим ўрта вазн (77,1кг) тоифасида бўлиб ўтувчи ушбу қарама-қаршиликда юртдошимизга бразилиялик Нилсон Оливейра рақиблик қилади.
Маълумот учун, Машрабжон Рўзибоев фаолияти мобайнида 17 та ғалаба, 4 мағлубият ва 1 дуранг қайд этган. Бразилиялик жангчининг рекорди эса 20-11 кўриниш олган.
Фикрлар