Кичик Симеоне ҳам "альбасетлар" сафида гол уришни бошлаб юборди

“Фиорентина” клуби форварди Жованни Симеоне Аргентина терма жамоаси сафидаги дебют ўйинидаёқ ўз ҳисобига гол ёздириб қўйишга эришди.

Мадриднинг “Атлетико” клуби бош мураббийи Диего Симеоненинг ўғли ҳисобланган 23 ёшли футболчи бугун бўлиб ўтган Гватемалага (3:0) қарши баҳсни асосий таркибда бошлади ва 44-дақиқага келиб рақиб дарвозасини ишғол этди.

Маълумот учун, Жованни ўтган мавсум А Серияда жами 38та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 14та гол ёздириб қўйишга муваффақ бўлган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!