Кикбоксинг. Терма жамоамиз жаҳон кубогига йўл олди

17-21 май кунлари Туркиянинг Истанбул шаҳрида кикбоксинг бўйича жаҳон кубоги бўлиб ўтади. Маълуомтларга кўра мазкур нуфузли мусобақада дунёнинг 62 мамлакатидан 3000 дан ортиқ спортчилар иштирок этиши кутилмоқда. Бугун Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари ҳам ушбу нуфузли мусобақада иштирок этиш учун Туркияга йўл олди.

Таъкидлаш керакки, кикбоксинг бўйича жаҳон кубоги бахсларида  асосий таркиб вакиллари қатори ёшлар ва ўсмирлар терма жамоалари аъзолари  ҳам ғолиблик учун рингга кўтарилишади. Мусобақа олди якуний тайёргарлик машғулотларини спортчиларимиз пойтахтимизда ўтказишди. Мураббийлар сўнгги босқичда асосан рақиб билан ишлаш ва техник жиҳатларига катта эътибор беришга харакат қилишди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!