Киммих "Бавария"нинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси деб топилди

Мюнхеннинг “Бавария” клуби ярим ҳимоячиси Йозуа Киммих мухлислар ўртасида ўтказилган сўровнома якунларига кўра ўтган ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.

22 ёшли Германия терма жамоаси аъзоси 19,5% овоз тўплаган ва бу борада Роберт Левандовски (16,9%) ҳамда Хамес Родригес (9%) каби футболчиларни ортда қолдирган.

Маълумот учун, Киммих сентябрь ойида “Бавария” сафида 1та гол ҳамда 4та голли узатмага муаллифлик қилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!