Киммих: "Мане Левандоскидек бўла олмайди"
"Бавария" футболчиси Жошуа Киммих Левандовскининг кетиши ва унинг жамоадаги ўрни ҳақида фикр билдирди.
"Ҳамма қатори мен ҳам унинг кетишини истамагандим. Лева бизга ҳали кўп фойда келтира оларди.
Робертсиз биз 20-30 та голларни йўқотдик. Унинг ўрнини тўлдириш лозим.
Албатта, Садио ажойиб футболчи. Аммо у Левандовски каби бир мавсумда 30 талаб гол уради, деб ўйламайман.
У голларга ўч, доим олға интилишни ва совринларни ютишни истайдиган ҳужумчи. У мослашув жараёнини ажойиб тарзда енгиб ўтди", - деди германиялик ярим ҳимоячи.
Фикрлар