Кирхофф жароҳати сабаб уч ой майдонга тушолмайди

Англиянинг “Сандерленд” клуби ярим ҳимоячиси Ян Кирхоффнинг тиззасидан олган жароҳати жиддий бўлиб чиқди. Sportsmole нашрининг маълум қилишича 26 ёшли футболчи таҳминан 12 ҳафтача майдонга тушолмайди.

Эслатб ўтамиз, Кирхофф премьер-лиганинг “Челси”га қарши (0:1) ўтган баҳсида жароҳат олган эди. Учрашувдан сўнг ўтказилган тиббий текширувлар натижасида футболчининг тиззаси операция қилиниши маълум бўлди. Унинг келгуси йил мартига қадар тўлиқ соғайиб кетиши кутилмоқда.

Маълумот учун, Кирхофф ушбу мавсум премьер-лигада 7та учрашувда майдонга тушган.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!