Кличко: Бўлажак жангда ёшим аҳамиятга эга эмас
Ads

Собиқ жаҳон чемпиони Владимир Кличко (64-4, 53 КО) 29 апрель куни Лондондаги “Уэмбли” стадионида британиялик Энтони Жошуа (18-0, 18 КО) билан кутилаётган жанг олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди.

– Ёш – бу шунчаки рақам. Буни ҳозир ҳис қиляпман. Ҳа, 41 ёшда рингда ўзингизни қандай тутасиз каби саволлар бўлмоқда. Бу муаммо? Жанг олдидан мухлислардан қанча кўп саволлар бўлса шунча яхши. Қайтариб айтаман, ёш бу фақатгина рақам холос. Ҳозирда ўзимни жуда яхши ҳис қилмоқдаман.

– Мен 26 йиллик фаолиятим давомида ҳеч қачон бундай узоқ танаффус олмаганман. Бу вақт ичида қайта кучга тўлдим. Ҳозир уни қўллашни истайман. – Соғлиқ жуда муҳим эканлигини қўшимча қиламан, аммо шунингдек, мотивация ҳам муҳим. Мен камарларимни қайтаришни хоҳлайман, бундан бошқача бўлиши мумкин эмас, – дейди кичик Кличко.

Эслатиб ўтамиз, мазкур жангда боксчилар учта камар – IBF (Жошуа эгалик қилмоқда) ва бўш турган –  IBO, WBA чемпионлик камарлари учун рингга чиқади.

Минбар

Барча блоглар