Клинсманн: "Англия мураббийлар штабининг ҳали қиладиган ишлари кўп"
Германиялик собиқ футболчи Юрген Клинсманн Англия терма жамоасининг ЖЧ-2022 чорак финалида Франциядан учралган мағлубияти (1:2) ҳақида фикр билдирди.
"Умуман олганда, Англия жуда яхши ўйин намойиш этди. Франция - Англия баҳси ярим финал ёки финал бўлиши керак эди. Афсуски, жамоалардан бири уйига қайтишига тўғри келди. Бу жамоалардан қай биринидир келаси босқичда кўрмаслик ачинарли ҳолат.
Бироқ Англия ҳали ҳам йиллар давомида ривожланиб бориши мумкин бўлган потенциали юқори жамоадир. Уларда жуда кўп иқтидорли ўйинчилар бор ва аста-секинлик билан тажриба йиғиб боришади, аммо Англия мураббийлар штабининг ҳали қиладиган ишлари кўп", — дея Клинсманнинг сўзларидан иқтибос келтиради Goal.com сайти.
Эслатиб ўтамиз, Франция терма жамоаси ЖЧ-2022 ярим финалида Марокаш билан куч синашади.
Фикрлар