Клинсманн мураббийлик фаолиятини қайта бошлаши мумкин

Германия ва АҚШ терма жамоалари собиқ бош мураббийи Юрген Клинсманн мураббийлик фаолиятига қайтиши мумкин.

Ҳозирда ушбу мутахассисга иккинчи Бундеслиганинг "Штутгарт" жамоаси асосий даъвогар бўлиб турибди. Аввалроқ Клинсманн ҳам бунга истаги борлиги ҳақида гапириб ўтган. Мутахассис футболчилик фаолиятини айнан шу жамоада бошлаган.

Айни дамда Юрген RTL каналида Германия терма жамоаси ўйинларида эксперт сифатида ишламоқда.

Клинсманн 2006 ва 2014 йиллардаги мундиалларда Германия ва АҚШ термаларига устозлик қилган. Шунингдек, “Бавария” клубида ҳам ишлаган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!