Клинсманн Осиёнинг бошқа бир терма жамоасида иш бошлаши мумкин
Жанубий Корея Осиё кубогининг ярим финалигача етиб бориб, Иорданияга мағлуб бўлди. Турнир якунланганидан кейин эса терма жамоа устози Юрген Клинсманн истеъфога чиқарилди.
Кореянинг айрим нашрлари хабар беришича, германиялик мутахассис Осиёда қолиши мумкин. Унга Хитой терма жамоаси қизиқиш билдирмоқда. Аввалроқ, жамоа бош мураббийи Александер Жанкович ўз лавозимидан озод қилинганди.
Маълум бўлишича, Хитой "ЖЧ-2026"га чиқиш учун жиддий ҳаракат қилмоқда. Мураббийлик пости учун рўйхатда Кайруш Кейруш ҳам бор.
Фикрлар