Клопп “Челси”дан чиққан вундеркиндни кутяпти
“Челси” академияси бир неча йилдан буён истеъдодли футболчиларни тарбиялаб келмоқда. Уларнинг аксариятига асосий таркибдан жой топилмагани боис, “аристократлар” мунтаўам равишда бошқа клубларга ўйинчиларини ижарага беради.
“Ливерпуль” лондонликларнинг юлдузли таркибига сиғмай қолган истеъдодли ёш футболчи Билли Гилморни ўз савига қўшиб олмоқчи. Юрген Клопп қишки трансферлар вақтида Гилморни Ливерпулга кўчириб келмоқчи.
Билли жорий мавсумни “Норвич Сити” ўтказяпти. Бу футболчи ёш бўлишига қарамай, зўр ўйнаяпти ва ўзига нисбатан етук ўйинчилардек муносабатни кутмоқда. Томас Тухель эса уни асосий таркибга қўшишга шошилмаяпти.
Гилморни ўзгача истеъдод соҳиби сифатида тан олган Юрген Клопп унга бошланғич таркибдан жой беришни режалаштиргани футболчида “Ливерпуль”га ўтиш иштиёғини уйғотди.
“Челси” Гилморнинг трансферини 60 миллион фунтга баҳоламоқда.
Фикрлар