Клопп Гвардиоланинг қайси жиҳатини мақтади?

“Ливерпуль” клуби бош мураббийи Юрген Клопп “Манчестер Сити”даги ҳамюрти Хосеп Гвардиоланинг кийиниш услубини мақтади.

“Менимча, энг замонавий мураббий бу Хосеп Гвардиола. У кийган ҳар бир кийим ярашиб туради. У костюм киймайди, кундалик кийимлар кияди”, - дейди Клопп The Guardian нашрига берган интервьюсида.

Айни дамда Клопп ва Гвардиола жамоалари АПЛда 1- ва 2-ўринда бормоқда.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)