Клопп ҳаммани ҳайратга соладиган футболчи топди

“Ливерпуль” Англия чемпионлигига сазовор бўлганига қарамай, премьер-лиганинг бошқа грандлари сингари катта трансферларга қўл ургани йўқ. Ливерпулликлар фақатгина 11 миллион еврога грециялик ҳимоячи Константиноса Цимикасни олди.

Бироқ, жамоа бош мураббий Юрген Клопп ҳаммани ҳайратга соладиган трансферга тайёрланаётганини билдирди. Германиялик мутахассис ўз юртида ўйнаётган Жованни Рейнани келаси ёзда “Ливерпуль”га олиб келади.

“Боруссия”да тўп сураётган америкалик футболчи ҳали 18 ёшгача тўлмагани боис, унинг трансферини бу йил амалга оширишнинг имкони йўқ. Шу боис, Клопп кейинги йил ёзда дортмундликлар билан шахсан гаплашишни мақсад қилган.

Жованни ўтган мавсумда “Боруссия”нинг асосий таркибидан муқим жой эгаллади. У Германия кубогида “Вердер” дарвозасини ишғол қилиб, мусобақа тарихидаги энг ёш гол муаллифи сифатида тарихга ўз номини ёздирди.

Рейнага ПСЖ ва “Севилья” ҳам жиддий қизиқиш билдирмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!