Клопп “Ливерпуль”га чемпион футболчини олиб келади

“Бавария” таркибида Германия чемпионлигини қўлга киритган универсал футболчи Давид Алабани “Ливерпуль”да кутишмоқда.

Ўн йилдан буён Мюнхенда ўйнаётган ҳимоячининг шартномаси келаси йили якунланади. Алабанинг ўзи ҳам бошқа чемпионатларда ўз кучини синаб кўришга қарши эмас.

“Бавария”Алабани 50 миллион евро эвазига трансфер қилиши мумкинлиги ҳақидаги хабар гранд клубларни беэътибор қолдирмади. Айни пайтда “Ливерпуль”дан ташқари “Манчестер Сити”, “Барселона”, “Реал”, ПСЖ ва “Манчестер Юнайтед” ҳимоячини қўлга киритиш учун ҳисоб-китоб ишларини бошлаб юборди. Бу жамоаларнинг барчаси Давиднинг универсал футболчи экани ва бир неча позицияда ўйнай олишига қизиқмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!