Клопп: Моуриньо ҳақ, мен Германиядан четда ҳеч нарса қўлга киритмаганман

"Моуриньо нима деди? Менга қизиқ. Ҳа, агар у мен ҳақимда айтган бўлса, ҳаммаси тўғри. Балки у АПЛдаги энг муваффақиятли мураббийдир. Менда бу борада ҳеч қандай муаммо йўқ. Мен унинг матбуот анжуманини кузатиб бормайман. 

Кўришим керак? Майли, эртадан бошлайман. Агар, у мени Германиядан бошқа ерда ҳеч нима ютмаган деган бўлса, бу тўғри. Буни осон излаб билиш мумкин", - деди германиялик мутахассис.

Эслатиб ўтамиз, илгарироқ "қизил иблислар" устози Премьер-лигада уч марта ғолиб чиққанлигини ва АПЛда ишлаётган мутахассисларникини умумий қўшиб ҳисоблаганда ҳам бу борада унга ета олмасликларини айтган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!