Клопп: Моуриньонинг мен ҳақимда айтган гаплари тўғри

"Ливерпуль" клуби бош мурабби Юрген Клопп ҳамкасби МЮ устози Жозе Моуриньонинг фикрларига ўз муносабатини билдирди.

Аввалроқ португалиялик мутахассис бирга келган мураббийлардан кўпроқ ютуққа эришганини таъкидлаган. У АПЛда уч марта чемпионликни қўлга киритган.

- Моуриньонинг нима дегани менга қизиқ. Агар бу менинг ҳақимда бўлса, у сўзсиз ҳақдир. Албатта, айни дамда Премьер-лигадаги энг омадли мураббий у. У билан орасизда ҳеч қандай муаммо йўқ. Мен матбуот анжуманини кўрмайман. Ҳақиқатан ҳам мен Германиядан ташқарида бирор ютуққа эриша олмадим. Бу кўриниб турган нарса, - дейди Клопп Goal нашрига.