Клопп “Реал” юлдузини ўйнатадиган бўляпти

Яқинда “Реал” бразилиялик ҳужумчи Родриго Гоэсни трансферга қўйиши мумкинлиги ҳақида хабар тарқатилганди.

Клуб раҳбариятига футболчининг самарадорлиги пасайиб кетгани ёқмаяпти. Родригонинг ўзи майдонда қанотда эмас, ҳужум марказида ўйнаётгани қийинчилик туғдираётганини тан олди.

Бироқ Родрига ишсиз қолиб кетмайди.  “Ливерпуль” бош мураббийи Юрген Клопп истеъдодли футболчига жамоасидан жой беришга тайёр.

Todofichajes нашрининг ёзишича, “Қиролли клуби” президентии  Флорентино Перес Родриго бўйича таклифларни қабул қилишга очиқ. Бу трансфер учун 80 миллион евро ва бонуслар талаб қилиниши айтилмоқда.

Родриго Мадрид клубида 2019 йилдан бери тўп тепяпти. Унинг амалдаги шартномаси 2025 йилнинг ярмигача тузилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!