Клопп “Реал”нинг кучли ва кучсиз томонларини айтиб ўтди
Ads

“Ливерпуль” клуби бош мураббийи Юрген Клопп “Реал” жамоасининг бир қатор кучли ва кучсиз томонлари ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди. Немис мутахассиси қўл остида “Ливерпуль” 26 май куни Киевда ЕЧЛ финалида “Реал” билан учрашади.

Марсело жуда кўп ҳужум қилади, аммо ҳимояланмайди, – дея Клоппнинг сўзларини келтиради Marca нашри. – Бироқ футболда осон айтиш мумкин: “Агар Марсело ҳужумни қўлласа, Салаҳ қарама-қарши томонда бўлади”, уни Серхио Рамос кутиб олади. Бундан ташқари “Реал”га иккита гол уриш учун тўртта вазият керак. “Бавария” билан бўлган ярим финалда битта гол уриш учун 8 та вазият керак бўлди. Кўпчилик “Реал”нинг “Ювентус ва Бавария”ни мусобақадан чиқара олганини айтишмоқда, аммо улар учинчи йил кетма-кет финалда ва бу беш йилда тўртинчи марта дегани.

“Ливерпуль” эса ЕЧЛ финалида 2006/07 мавсумдан бери илк марта ўйнамоқда.