Клопп шу ўйинчини олиб, катта хато қилганини тушунди

“Ливерпуль” майдон марказини мустаҳкамлаш учун “Ювентус”дан бразилиялик ярим ҳимоячи Артур Мелони ижарага олган эди. Бош мураббий Юрген Клопп бу футболчи ўзи қўллаётган ўйин схемаларига тўла мос тушишини таъкидлаганди.

Лекин амалда ундай бўлиб чиқмади. Артур германиялик мутахассис кутган ўйинни намойиш қила олмаяпти.

Италия матбуотининг ёзишича, “Ливерпуль” раҳбарияти тажрибали футболчини бир йиллик ижара муддати  тугамай туриб, қишки трансферлар ойнаси очилиши билан Туринга қайтариб юбормоқчи.

Бразилиянинг “Гремио” жамоаси тарбияланувчиси бўлган 26 ёшли футболчи Европада “Барселона” ва “Ювентус” шарафини ҳимоя қилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!