Клопп “суянган тоғидан” айрилди
“Ливерпуль”нинг ишонган ҳимоячиси Виржил ван Дейк жиддий жароҳат олди ва мавсумнинг қолган қисмини ўтказиб юбориши айтилмоқда.
“Эвертон”га қарши ўтказилган дербининг олтинчи дақиқасида рақиб дарвозабони Жордан Пикфорд ўз жарима майдончаси ичида Виржилни йиқитди. Ҳакам бу вазиятга эътибор қаратмади ва нидерландиялик футболчини офсайдда қолган, деб топди. Бироқ орадан беш дақиқа ўтиб, Виржил ван Дейк ўйинни давом эттиролмади ва ўрнини Жо Гомесга бўшатиб берди.
“Ливерпуль” учун қимматга тушган учрашув 2:2 ҳисобида дуранг билан якунланди.
Фикрлар