Клопп Хавидан норози футболчига таклиф юборди
“Ливерпуль” бош мураббийи Юрген Клопп таркибнинг жанговарлигини ошириш мақсадида бир неча янги ижрочиларни олиб келишни режалаштирмоқда.
Daily Mail нашрининг ёзишича, “Ливерпуль” мутасаддилари бош мураббий талабига кўра, “Барселона”га Жюль Кундени сўраб, таклиф юборди.
Франциялик футболчи “Барселона”даги ҳолатидан норози. У ўзи кўниккан ҳимоя марказида тўп тепмоқчи. Хави Эрнандес ундан ўнг қанот ҳимоячиси сифатида фойдаланаётган Кундега ёқмаяпти ва тезроқ “Камп Ноу”ни тарк этмоқчи бўляпти.
“Барселона” ўз сафида илк мавсумини ўтказган футболчи билан хайрлашишга тайёр. Бунинг учун харидор Каталония клубига 60 миллион евро миқдорида бадал пули тўлаши керак.
Фикрлар