Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати. "Ал Ҳилоль" ярим финалга чиқди

Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг 1/4 финал босқичида Саудия Арабистонининг "Ал Ҳилоль" клуби "Эсперанс" жамоасига қарши баҳ олиб бориб, Бафетимби Гомис томонидан киритилган ягона гол эвазига ғалабани қўлга киритди.

Айни дамда, Хави бошқарувидаги "Ал Садд" клуби "Монтеррей"га қарши баҳс олиб бормоқда ва 1:0 ҳисобида мағлубиятга учрамоқда.

Маълумот учун, "Ал Ҳилоль" ярим финалда Бразилиянинг "Фламенго" клубига қарши тўқнашади, иккинчи учрашув ғолиби эса "Ливерпуль" билан финалга чиқиш учун баҳслашади.

 

"Ал Ҳилоль" (Саудия Арабистони) – "Эсперанс" (Тунис) 1:0 (0:0, 1:0)

Гол: 1:0 – 73 Гомис.

"Ал Ҳилоль" – Аль-Маюф, Аль-Брейк (Аль-Хафит, 87), Чжан Хен Су, Аль-Булайхи, Аль-Шахрани, Куэльяр (Гомис, 65), Канно, Аль-Досари, Карлос Эдуардо, Каррильо, Хрибин (Отайф, 78).

"Эсперанс" – Бен-Шрифия, Дербали, Бедран, Якуби, Бенгит (Фадаа, 76), Эль-Хуни (Бенсаҳа, 87), Кулибали, Бадри, Бонсу (Хенисси, 81), Четти, Оуаттара.

Огоҳлантиришлар: Куэльяр (39), Дербали (60), Канно (83).

Четлатиш: Канно (85).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!