Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатига қуръа ташланади
Бугун Швейцариянинг Цюрих шаҳрида жорий жорий йил декабрда Қатарда бўлиб ўтадиган клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатига қуръа ташланди.
Унга кўра мезбон “Ал-Садд” мусобақанинг дастлабки баҳсини Янги Каледониянинг “Ианген” клубига қарши ўтказади. Ушбу жуфтлик ғолиби эса Мексиканинг “Монтеррей” жамоасига рўбаро бўлади.
“Ливерпуль” эса юқоридаги ўйинда қўли баланд келган жамоага қарши баҳс олиб боради.
Мусобақа сеткасининг бошқа томонида Африка чемпиони ҳисобланган Туниснинг “Эсперенс” клуби Осиё Чемпионлар лигаси ғолибига қарши ўйнайди. Уларнинг ғолиби Либертадорес кубоги чемпионига қарши майдонга тушади.
Эслатиб ўтамиз, Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати 11 декабрда старт олади ва 21 декабргача давом этади.
Фикрлар