Клублар ўртасидаги ЖЧ.
Ads
Унда мезбон мамлакат - БААнинг "Ал-Айн" жамоаси Либертадорес кубоги ғолиби, Аргентинанинг "Ривер Плейт" клубига қарши баҳс олиб борди.

"Ҳазза бин Зайид" стадионида кечган беллашувнинг асосий ва қўшимча бўлимларида кучлар тенг келди - 2:2. Пенальтилар сериясида эса қитъадошларимиз 5:4 ҳисобида зафар қучиб, финал йўлланмасига эга чиқишди.

Шу тариқа, Зоран Мамич шогирдлари мазкур мусобақа финалига чиққан Осиёнинг иккинчи жамоаси бўлишди. Бунга қадар 2016 йилда Япониянинг "Кашима Антлерс" клуби ҳам ўз уйида ўтган мусобақа  финалига қадар етиб борган  ва ҳал қилувчи  учрашувда "Реал"га мағлуб бўлган эди - 2:4.  

"Ал-Айн"нинг финалдаги рақиби эса эртага бўлиб ўтадиган "Кашима Антлерс" - "Реал" ўйининидан сўнг маълум бўлади.