Клублар ўртасидаги ЖЧ. Рашидовнинг жамоаси “Реал” билан ўйнайди

Ҳозиргина клублар ўртасидаги ЖЧ чорак финалидан ўрин олган БААнинг “Ал-Жазира” ҳамда Япониянинг “Урава Редс” жамоалари ўртасидаги баҳс ўз ниҳоясига етди.

Унда Али Мабхут томонидан киритилган ягона гол “Ал-Жазира”ни ярим финалга олиб чиқди. Сардор Рашидов ушбу ўйинда ҳам заҳирада қолдирилди.

Бу босқичда эса ҳамюртимиз Сардор Рашидов тўп сурадиган жамоа Мадриднинг “Реал” клуби билан баҳс олиб боради.

Клублар ўртасидаги ЖЧ. Чорак финал

Ал-Жазира БАА – Урава Редс Даймондс Япония 1:0 (0:0, 1:0)

Гол: 1:0 – 52 Мабхут.

Ал-Жазира – Хасиф, Фарес Джума, Айед (Халфан, 90), Файез, Омар (Аль-Отайба, 89), Юсеф (Аль-Гилани, 84), Рашид, Абдулла, Буссуфа, Мабхут, Ромариньо.

Урава Редс Даймондс – Ниcикава, Угадзин, Макино, Эндо (Мориваки, 72), Касиваги, Абе, Ядзима (Любиянкич, 76), Аоки, Рафаэл Силва, Короки, Муто (Такаги, 67).

Огоҳлантиришлар: Макино (42), Рашид (56), Муто (62), Юсеф (64).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!