Клублар ўртасидаги ЖЧ. Турнирнинг энг яхши футболчиси аниқланди

  • 13 февраля, 2022, 02:51
  • Karim Xudayqulov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Лондоннинг "Челси" клуби клублар ўртасидаги жаҳон чемпиоанти финалида "Палмейрас"ни 2:1 ҳисобида мағлуб этди. 

Турнирнинг энг яхши футболчиси сифатида "аристократлар"нинг 37 ёшли бразилиялик ҳимоячиси  Тиаго Силва тан олинди. 

Силва ҳал қилувчи баҳсда тўлиқ 120 дақиқа тўп тепди. Шунингдек, ярим финал доирасида "Ал-Ҳилол" билан ўйинда ҳам 90 дақиқа давомида жамоаси мудофаа чизиғини мустаҳкам кўриқлай олди. 

Эслатиб ўтамиз, бразилиялик фулбекнинг Лондон клуби билан амалдаги шартнонаси 2023 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.  

Tecno

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию