Клюйверт Премьер-лигага йўл олди

"Рома" футболчиси Жастин Клюйвертнинг кейинги манзили АПЛ бўлиши мумкин. Уни "Борнмут" ўз таркибига қўшиб олишга яқин турибди, дея хабар берди Ди Марцио.

Нидерландиялик вингернинг трансфери учун АПЛ клуби 10 миллион евро тўлайди. Клювертнинг ўзи аллақачон "Борнмут"га ўтишга рози бўлган. 

Маълумот учун, Жастин 2018 йили "Аякс"дан "Рома"га кўчиб ўтган. Шундан кейин "Лейпциг", "Ницца" ва "Валенсия" клубларида ижара асосида ўйнади. Унинг "бўрилар" билан амалдаги шартномаси 2025 йилда ўз ниҳоясига етади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!