Колби Ковингтон жиддий иш билан шуғулланмоқчи
Америкалик UFC жангчиси Колби Ковингтон профессионал фаолиятидан кейин нима қилишни ҳоҳлаши ҳақида гапирди.
“Мен сиёсатчиларнинг барчасидан ақллироқман. Мен миямни тўғри ишлата оламан ва вазиятларга тез мослашаман. Ҳаётда хоҳлаган нарсамга эришиш учун ҳам етарлича ақлим бор. Мен бу ҳақида кўп ўйлаганим йўқ, лекин бир кун келиб сиёсатга киришни жуда хоҳлайман. Эҳтимол, Конгресс, Сенат ёки шунга ўхшаш жойга, балки Флорида губернатори бўларман. Бу ҳақиқатан ҳам менинг орзуим ва бу эришмоқчи бўлган мақсадимдир", – деди Ковингтон PDB You Tube подкастида.
Эслатиб ўтамиз, Ковингтон(17-3) айни дамдаги сўнгги жанги "UFC 296" турнирида британиялик Леон Эдвардс(21-3-1 N/C)га қарши бўлиб ўтди. Баҳс тўлиқ давом этди ва ҳакамларнинг якдил қарорига кўра Эдвардснинг ғалабаси билан якунланган эди.
Фикрлар