Коло Муани "Бавария" билан музокараларни бошлади

"Бавария" ёзги трансферлар ойнасида янги ҳужумчи сотиб олишни режалашган. Клуб радарида "Тоттенхэм"дан Харри Кейн, "Наполи"дан Виктор Осимхен ва "Айнтрахт"дан Коло Муани каби футболчилар мавжуд. 

"Bild" нашрининг хабар беришича, Франциялик ҳужумчи "Бавария" билан музокараларни бошлаган. Жамоага ушбу трансфер 100 миллион еврога тушиши кутилмоқда. 

Роберт Левандовски кетганидан кейин мюнхенликлар учун тўпурар керак бўлди. Ушбу вазифани Шупо-Мотинг бажараётган бўлсада, Тухель унга кам ўйин амалиёти бериши кутилмоқда. Шу билан биргаликда, ҳужумчи жароҳат ортириб олган. 

Коло Муанига "Бавария"дан ташқари Англиянинг бир қатор топ клуби қизиқмоқда. Шунингдек, ПСЖ ҳам курашда бор.  

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!