Колумбия жаҳон чемпионатида машҳур юлдузидан айрилди
«Краснодар» клуби ва Колумбия терма жамоаси марказий ҳужумчиси Жон Кордоба жаҳон чемпионати плей-офф босқичи биринчи даврасида Гана термасига қарши ўйин пайтида жароҳат олди.
Ҳужумчи учрашувнинг илк дақиқаларида оёғидан жароҳатланиб, майдонни тарк этишга мажбур бўлди. Унинг ўрнига Луис Суарес ўйинга қўшилди. Тиббий кўрик натижасига кўра, Кордобада соннинг орқа қисмида мушак жароҳати аниқланди. Футболчининг сафга қайтиш муддати ҳозирча маълум эмас.
Шунга қарамай, Колумбия терма жамоаси Гана устидан 1:0 ҳисобида минимал ғалабага эришди. Ўйинда ягона гол муаллифи Жон Ариас бўлди.
1/8 финал босқичида колумбияликлар Швейцария терма жамоасига қарши майдонга тушишади. Учрашув келаси ҳафта бўлиб ўтади.

Фикрлар