“Комо” “Реал” футболчисини ўз сафига қўшиб олишга яқин

Нико Паз фаолиятини Италияда давом эттириши мумкин.

Инсайдер Фабрицио Романонинг таъкидлашича, “Комо” сешанба куни "Реал" ярим ҳимоячисини харид қилиш бўйича расмий таклиф юборган. Томонлар келишув бўйича деярли келишиб олишди.

Қайд этилишича, мадридликлар аргентиналик футболчининг кейинг трансферидан 50% улуш олади. Бундан ташқари “қироллик клуби” хавбекни А Серия дебютантидан қайтиб сотиб олиш ҳуқуқига эга бўлади. Пазнинг ўзи аллақачон “Комо” таклиф қилган шартномага рози бўлган.

Ўтган мавсумда Нико Чемпионлар лигасининг 3 та ўйинида қатнашиб, битта гол урган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!