Компани "Сити"да Гвардиоланинг ўрнини эгаллаши мумкинми?

"Манчестер Сити" клуби собиқ ҳимоячиси Венсан Компани жамоа бош мураббийи Хосеп Гвардиоланинг ўрнини эгаллаши мумкинми деган саволга жавоб берди.

“Бу кулгули, бу ҳақда ўйлаб кўрмаганман. Агар мен “Манчестер Сити” раҳбари бўлсам, Гвардиолани имкон қадар кўпроқ жамоада олиб қолиш учун қўлимдан келганча ҳаракат қилган бўлардим. У аслида энг зўри”, - дейди бельгиялик футболчи.

Эслатиб ўтамиз, Гвардиола “Сити”ни 2016 йилдан буён бошқариб келмоқда. Ўтган давр мобайнида “шаҳарликлар” унинг қўл остида 2 карра Англия чемпиони, Англия лига кубоги ва Англия Суперкубогини қўлга киритишди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2021 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!